АсосийЖамият

Сўнгги 9 ойда солиқ тўловчиларга 13,5 трлн сўмга яқин ҚҚС қайтарилди

Энг кўп қайтарилган ҚҚС 9,2 триллион сўмли ишлаб чиқариш соҳаси ҳисобланади.

'Сўнгги 9 ойда солиқ тўловчиларга 13,5 трлн сўмга яқин ҚҚС қайтарилди'ning rasmi

Ўзбекистонда солиқ тўловчиларга жорий йилнинг 9 ойида 13,5 триллион сўмга яқин ҚҚС қайтарилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2025 йил январь—сентябрь ойларида жами 8 129 та ариза бўйича 4 272 та ташкилотга 13,5 триллион сўмга яқин қўшилган қиймат солиғи қоплаб берилган.

Энг кўп қайтарилган ҚҚС 9,2 триллион сўмли ишлаб чиқариш, 1,7 триллион сўм билан хизмат кўрсатиш ва 820,4 миллиард сўм қоплаб берилган транспорт соҳасидадир.

Жорий йил 1 октябрь ҳолатига кўра, шу турдаги солиқ тўловчилари сони ўтган йилга қараганда 17,6 фоизга кўпайиб, 234 711 тани ташкил этган. Улар савдо, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасида кўпроқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада болалардан дадасидан қандай ҳид келишини сўраган боғча опа жазоланди'ning rasmi

    Жамият 27.10.2025 21:57

    Фарғонада болалардан дадасидан қандай ҳид келишини сўраган боғча опа жазоланди

    Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

    'Пойтахтда аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилади'ning rasmi

    Жамият 27.10.2025 18:45

    Пойтахтда аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилади

    Тошкент шаҳар ҳокими Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича янги тарифларни маъқуллади.

    'ССВ: болаларда ич кетиш ва қайт қилиш ҳолатлари вирусли инфекция билан боғлиқ'ning rasmi

    Жамият 27.10.2025 15:14

    ССВ: болаларда ич кетиш ва қайт қилиш ҳолатлари вирусли инфекция билан боғлиқ

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларда кузатилаётган ич кетиш ва қайт қилиш билан кечаётган касалликлар юзасидан изоҳ берди.

    'Тошкентда ҳайдовчига болға билан ҳужум қилган аёл 1,5 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 27.10.2025 13:55

    Тошкентда ҳайдовчига болға билан ҳужум қилган аёл 1,5 йилга қамалди

    Йўлдаги тортишув низога айланиб, аёл темир болға билан бошқа ҳайдовчига зарба берган.

    'Блогер Реал Санжик ҳовлисини болалар уйига хайрия қилмоқчи бўлганига изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 27.10.2025 13:47

    Блогер Реал Санжик ҳовлисини болалар уйига хайрия қилмоқчи бўлганига изоҳ берилди

    Блогер аввалроқ хабар қилинган Тошкентда бўлажак куйов келиндан алдов йўли билан олиб қўйиб, унга сотган ҳовлини ҳадъя қилмоқчи бўлган.

    'Энди мопед ва скутер ҳайдовчилари гувоҳномани осонроқ олади'ning rasmi

    Жамият 27.10.2025 12:49

    Энди мопед ва скутер ҳайдовчилари гувоҳномани осонроқ олади

    2026 йилдан бошлаб мопед ва скутер эгалари учун янги “А1” кичик тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади.