Тошкентда аҳоли, бюджет ва бошқа улгуржи ташкилотлар учун марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари оширилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг 27 октябрдаги қарорида қайд этилган.
Ҳужжатга кўра, қуйидаги тарифлар тасдиқланди:
базавий тариф — 711 641 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);
аҳоли учун — 139 860 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);
бюджет ташкилотлари учун — 925 797 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);
бошқа улгуржи ташкилотлар учун — 342 296 сўм/Гкал (ҚҚСсиз).






