АсосийДунё

Тошкентда ноқонуний кесиб ташланган дарахтлар сони 174 та экани айтилди

Экология вазирлиги зарар миқдорини 1,46 миллиард сўм деб ҳисоблаб, ишни прокуратурага юборди.

'Тошкентда ноқонуний кесиб ташланган дарахтлар сони 174 та экани айтилди'ning rasmi

Экология вазирлигининг маълум қилишича, Тошкентнинг Яккасарой туманида 174 туп дарахт ва бута ноқонуний кесиб ташланган. Дастлаб 144 туп деб айтилган бўлса-да, кейинги ўрганишларда бу рақам ошгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан экология инспекторлари томонидан баённома расмийлаштирилиб, атроф-муҳитга етказилган зарар 1 миллиард 460 миллион сўмдан ортиқ деб баҳоланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги воқеани ўз назоратига олганини билдирган. Айбдор мансабдорларга нисбатан қонунчилик асосида чора кўрилиши, кесилган дарахтлар ўрнига эса 62 мингдан ортиқ кўчат экилиши айтилмоқда.

Расул Кушербаевга кўра, дарахтлар ҳоким ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов топшириғига биноан, тунги пайтда кесилган — бу эса Президент фармони билан жорий этилган мораторийни бузиш ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистон ва Хитой 5 йилдан сўнг яна авиақатновни тиклади'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:07

    Ҳиндистон ва Хитой 5 йилдан сўнг яна авиақатновни тиклади

    Пандемия даврида икки давлат ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тўхтатилган бўлиб, бунга Ладакх ҳудудида юз берган қуролли тўқнашувлар ҳам таъсир кўрсатган.

    'Садир Жапаров: “Қишда электр узилишларидан нолимайлик, яна 2,5 йил чидаймиз”'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:07

    Садир Жапаров: “Қишда электр узилишларидан нолимайлик, яна 2,5 йил чидаймиз”

    Қирғизистон Президенти Садир Жапаров халқни қиш мавсумида электр таъминотидаги узилишлардан шикоят қилмасликка чақирди.

    'Россияда 35 фоиздан ортиқ мигрантлар рус тили имтиҳонидан ўта олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:15

    Россияда 35 фоиздан ортиқ мигрантлар рус тили имтиҳонидан ўта олмади

    Имтиҳон уч бўлимдан иборат бўлиб, уларда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича билимлар синовдан ўтказилади.

    'Россиядан номаълум юк ортилган самолёт Венесуэлага етиб борди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:14

    Россиядан номаълум юк ортилган самолёт Венесуэлага етиб борди

    Санкция остидаги “Авиакон Ситотранс” компаниясига тегишли самолёт Россиядан Венесуэлага номаълум юк билан учиб кетгани қайд этилди.

    'Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасида “тинчлик битими”ни имзолади'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:21

    Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасида “тинчлик битими”ни имзолади

    Бироқ икки давлат ўртасидаги тўлиқ тинчлик келишуви ҳали ҳам кучга кирмаган.

    'Трамп уни ғазаблантирган реклама сабабли Канада маҳсулотларига қўшимча 10 фоиз бож қўллашини айтди'ning rasmi

    Дунё 26.10.2025 21:41

    Трамп уни ғазаблантирган реклама сабабли Канада маҳсулотларига қўшимча 10 фоиз бож қўллашини айтди

    Дональд Трамп АҚШнинг 40-президенти бўлган Рональд Рейганнинг нутқидан парчалар келтирилган видеороликни "сохталаштирилган" деб атади.