АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау октябрь ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюради, ундан олдин улар Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Улар ҳукумат вакиллари билан учрашиб, "кенг кўламли иқтисодий ва хавфсизлик масалалари"ни муҳокама қилади, дейилади хабарда.
"Қўшма Штатлар муносабатларни мустаҳкамлаш ва савдо алоқаларини кенгайтириш мақсадида Марказий Осиёдаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликни давом эттиради. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга умид қиламиз ҳамда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги C5+1 дипломатик платформаси доирасидаги шерикликнинг ўн йиллигини нишонлаймиз", дейилади хабарда.






