Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Паркент туманида Cobalt 7 ёшли болани босиб, судраб кетгани ва оқибатда у ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, воқеа 18 октябрь куни соат 11:00 ларда Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. 1986 йилда туғилган Х.Д. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина пиёдалар ўтиш жойидан югуриб ўтаётган 2016 йилда туғилган Ш.М.ни уриб юборган. Натижада пиёда тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, даволанишда, дейилади хабарда.
“Айрим ижтимоий тармоқларда бола ҳалок бўлгани ҳақида тарқатилаётган маълумотлар мутлақо асоссиз, ҳақиқатга тўғри келмайди”, дея қўшимча қилинган.
Ушбу ЙТҲда иштирокчи сифатида Damas русумли автомашина ҳайдовчиси К.Х. ҳам қайд этилган.
Ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






