АсосийЖамият

Энди 18 ёшга тўлмаганлар жазони ўтаб бўлгач, судланмаган ҳисобланиши мумкин

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

'Энди 18 ёшга тўлмаганлар жазони ўтаб бўлгач, судланмаган ҳисобланиши мумкин'ning rasmi

Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан вояга етмаганлар учун жиноий жавобгарлик либераллаштирилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Қайд этилишича, эндиликда 18 ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган ҳисобланади.

Бундан ўта оғир жиноятлар ёки содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлганидан кейин ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар қасддан янги жиноят содир этиш ҳоллари мустасно.

Шу билан бирга, вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклаш ҳамда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилди.

Ушбу қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бошқа янгиликлар