АсосийСиёсат

Мирзиёев Европа ишбилармонларини ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди

Хўш, Ўзбекистон етакчисининг Белгияга ташрифи доирасида яна нималар режалаштирилган?

'Мирзиёев Европа ишбилармонларини ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Белгияга расмий ташрифи доирасида Европанинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди. 

Учрашувда “Vandewiele”, “Linde”, “Rhenus Logistics”, “Ahlers Logistics”, “Lasselsberger Group”, “Pietro Fiorentini”, “NextChem”, “Meridiam”, “SUEZ”, “FMO”, “European Investment Bank”, “Commerzbank”, “KfW”, “Textima”, “Chimcomplex”, “Metso” ҳамда бошқа компания ва корпорацияларнинг раҳбарияти иштирок этди.

Давлат раҳбари тадбирда Европанинг етакчи компаниялари иштирок этаётгани юксак ўзаро ишонч ва узоқ муддатли шерикликка интилишнинг ифодаси эканини алоҳида таъкидлади.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларда янги даврни бошлаб бериши қайд этилди.

Кейинги етти йилда товар айирбошлаш икки баробар кўпайди, Европа сармояси иштирокидаги қўшма корхоналар сони мингдан ошди. Бу кўрсаткичлар инвесторларнинг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларга ишончи ортиб бораётганидан далолат беради.

Европалик ҳамкорлар Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш ва тубдан ислоҳ қилиш, илғор технологиялар, корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш ҳамда инновацион ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўмаклашаётгани қайд этилди. 

Президент инсон капиталини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ёшларнинг олий таълим олиш имкониятлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Янги олий ўқув юртлари ташкил этилди, хорижий университетларнинг филиаллари очилди, европалик ҳамкорлар билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилмоқда.

Учрашувда давлат раҳбари ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг тўртта муҳим йўналишини кўрсатиб ўтди. 

Ўзбекистон стратегик хомашё ва минералларни ўзлаштириш ва чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор. 

“Яшил иқтисодиёт” ва кимё саноати ҳам ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлардир. Мамлакат қайта тикланадиган энергетикани фаол жорий этмоқда, энергетика тизимини модернизация қилмоқда. Европалик ҳамкорларга “яшил” энергетика, энергия тежаш ва экологик кимё лойиҳаларида иштирок этиш таклиф қилинди. 

Инфратузилма ва логистикани ривожлантириш ҳам устувор аҳамиятга эга экани кўрсатиб ўтилди. Ўзбекистон автомобиль йўллари, темир йўллар ва аэропортларни ўз ичига олган транспорт тармоғини модернизация қилмоқда. Мамлакат транзит йўналишларини ривожлантириш, Европа ва Осиёни боғлайдиган замонавий логистика марказларини барпо этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр. 

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ИТ-парклар ва стартап инкубаторларини ривожлантирмоқда ҳамда Европа компаниялари билан сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр.

Давра суҳбати иштирокчилари, ўз навбатида, мамлакатда инвестициялар учун яратилган шаффоф ва барқарор шароитларни юқори баҳоладилар ҳамда юртимизда янги қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда иштирок этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Қирол Филипп билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 24.10.2025 20:56

    Президент Қирол Филипп билан учрашди

    Икки давлат етакчилари савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Ички ишлар ходимларини мукофотлади'ning rasmi

    Сиёсат 24.10.2025 19:36

    Шавкат Мирзиёев Ички ишлар ходимларини мукофотлади

    Давлат раҳбари Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа фидойиларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

    'Бугун Мирзиёев Қирол Филипп билан учрашади'ning rasmi

    Сиёсат 24.10.2025 07:12

    Бугун Мирзиёев Қирол Филипп билан учрашади

    Ўзбекистон етакчиси расмий ташриф билан Белгия пойтахтига етиб борди.

    'Шавкат Мирзиёев Брюсселга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 23.10.2025 16:10

    Шавкат Мирзиёев Брюсселга жўнаб кетди

    Хўш, Ўзбекистон етакчиси Брюсселда нима қилади?

    'Сардорбек Умурзаков янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.10.2025 22:23

    Сардорбек Умурзаков янги лавозимга тайинланди

    У илгари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

    'Мирзиёев эртага расмий ташриф билан Белгияга учиб кетади'ning rasmi

    Сиёсат 22.10.2025 19:52

    Мирзиёев эртага расмий ташриф билан Белгияга учиб кетади

    Ташриф доирасида президентнинг Белгия раҳбарияти билан учрашув ўтказиши ва  Европанинг етакчи компания ва банклари раҳбарларини қабул қилиши режалаштирилган.