Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Бирлашган Араб Амирликларининг "Дубаи Taxi Company PJSC" корхонаси раҳбари Саид Амин Абдулраҳман билан Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни БААда қонуний равишда муносиб иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилишди. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда.
Саид Амин Абдулраҳман, Ўзбекистондан тажрибали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш жараёнини ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлашга, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
"Дастлабки босқичда корхонамизга 200га яқин Ўзбекистон фуқароларини такси ҳайдовчиси сифатида ишга жалб қилиш учун имкониятимиз бор. Агар уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, яна қўшимча равишда 500 га яқин ўзбекистонлик такси ҳайдовчиларини ишга жалб қилиш мумкин", – деди у.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Меҳнат агентлиги ва "Дубаи Taxi Company PJSC" корхонаси вакиллари ўртасида ушбу жабҳадаги ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилишга келишиб олин






