АсосийЖамият

Метрода йигитларга пранк қилган блогер қиз иши судга оширилди

Қиз аввал ҳам шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар содир этган, шундан сўнг у билан профилактик суҳбат ўтказилганига қарамай , ҳолатдан тўғри хулоса чиқармаган.

'Метрода йигитларга пранк қилган блогер қиз иши судга оширилди'ning rasmi

Тошкент метросида йигитларга пранк қилган қозоғистонлик машҳур блогер иши судга оширилди. Бу ҳақда Олмаота шаҳри полицияси хабар берди.

Маълум қилинишича, блогер ижтимоий тармоқларда жамоат жойидаги одобсиз хатти-ҳаракатлари акс этган видеоларни тарқатган.

“Фуқаро Ўзбекистон метросида бўлган вақтида атайлаб йўловчиларга тегажоғлик қилган, бу жараённи видеога олиб, шахсий саҳифаларида жойлаштирган. Мазкур ҳолат бўйича майда безорилик моддаси асосида маъмурий иш қўзғатилди. Материаллар судга юборилди”,— дейилади полиция баёнотида.

Полиция хабарига кўра, блогер аввал ҳам шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар содир этган, шундан сўнг у билан профилактик суҳбат ўтказилишига қарамай, у бу ҳолатдан тўғри хулоса чиқармаган.

“Бундай ҳаракатлар жамоат ахлоқига ҳурматсизлик ифодаси бўлиб, белгиланган одоб меъёрларини бузади. Полиция жамоат жойларида ахлоқсиз, провокацион ёки шаънни камситувчи хатти-ҳаракатларнинг ҳар қандай шакли қонун билан жавобгарликка сабаб бўлади”, —дейилади баёнотда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Telegram'да аёллар номидан аккаунт очиб фирибгарлик қилган эркак ушланди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 21:55

    Telegram'да аёллар номидан аккаунт очиб фирибгарлик қилган эркак ушланди

    Фирибгар iPhone телефонларини арзон нархларда сотишини айтиб, фуқаролардан олдиндан пул олган.

    'Ўзбекистонда қуриладиган турар жой мажмуалари номи фақат ўзбек тилида бўлади'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 20:28

    Ўзбекистонда қуриладиган турар жой мажмуалари номи фақат ўзбек тилида бўлади

    Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан турар жой номлари давлат тилида бўлади ҳамда давлат тили қоида ва талабларига риоя этган ҳолда ёзилади.

    'Энди йўлдош алоқа тармоқ операторлари 5 йиллик солиқ имтиёзларига эга бўлади'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 19:04

    Энди йўлдош алоқа тармоқ операторлари 5 йиллик солиқ имтиёзларига эга бўлади

    Қарорга кўра, улар ҚҚС, мол-мулк, ер ҳамда фойда солиғидан озод қилинади.

    'Олмалиқда шогирдларини калтаклаган мураббий иши ИИБга топширилди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 15:20

    Олмалиқда шогирдларини калтаклаган мураббий иши ИИБга топширилди

    Олмалиқ шаҳридаги нодавлат спорт клубида мураббий томонидан вояга етмаган икки шогирдига нисбатан жисмоний куч ишлатилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

    'Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 11:45

    Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди

    1 октябрь ҳолатида Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 38 миллион 69,1 минг нафарни ташкил этди.

    'Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратларига онлайн навбатга ёзилиш имкони яратилди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 11:42