Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
доллар 28,04 сўмга кўтарилиб, 12 129,33 сўм бўлди;
евро 30,08 сўмга ошиб, 14 061,53 сўм бўлди;
рубль 1,16 сўмга кўтарилиб, 149,17 сўмни ташкил этди.
Ўзбекистонда доллар курси 17 октябрдан буён фақат пастлаётганди. 23 октябрда 90,27 сўмга кўтарилиб, 12 101,29 сўм бўлганди.