Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,13 сўмга кўтарилди ва 11 952,73 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 60,73 сўмга ошди ва 14 021,75 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,1 сўмга кўтарилди ва 159,48 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 2,37 сўмга ошди ва 1750,50 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 15 минг 800 сўмга ошди ва 1 млн 834 минг 400 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 1 май Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 16 млн 391 минг 112 сўмга кўтарилди ва 923 млн 839 минг 600 сўм этиб белгиланган.






