АсосийЖамият

“Дарбанд”даги тарози ҳокимнинг қариндошига тегишлими?

Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

'“Дарбанд”даги тарози ҳокимнинг қариндошига тегишлими?'ning rasmi

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида, М–39 халқаро автомобиль йўлининг 1326-километрида жойлашган "Дарбанд" мунтазам йўл-патруль постидаги юк автомобиллари оғирлигини ўлчаш учун ўрнатилган тарози гўёки вилоят ҳокимининг қариндошига тегишли экани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, "Дарбанд" постида ўрнатилган "Тенсо M VA–20P" русумли юк тарозиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ–қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон  қарорига мувофиқ, Бойсун тумани Йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг техник ускунаси ҳисобланади.

Яъни, мазкур тарози хусусий шахсга эмас, балки давлат корхонасига тегишли бўлиб, у вилоят ҳокимининг қариндошига алоқадор экани ҳақидаги маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилган.

“Дарбанд” постидаги юк оғирлигини ўлчаш тизими — йўл инфратузилмасини сақлаш, автотранспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ортиқча юк ташиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида юқоридаги меъёрий ҳужжатлар асосида ўрнатилган”,— дейилади хабарда.

Ҳозир вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Автомобиль йўллари бош бошқармаси “Дарбанд” постидаги назорат жараёнларини 24/7 режимида кузатув ва таҳлил остига олган.

Вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган асоссиз маълумотларга ишонмасликни ҳамда фақат расмий манбаларга таянишни сўраган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Воҳада таксичи йигит машинасига ўтирган қизнинг қариндошлари томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 21:12

    Воҳада таксичи йигит машинасига ўтирган қизнинг қариндошлари томонидан калтакланди

    Бемор бош, энса соҳасида шилинган жароҳатлари, пешонасида тери остида гематомаси ва таналарида шилинган жароҳатлар билан шифохонага мурожаат қилган.

    'Пойтахтда 29 ёшли эркак 61 ёшли отахонни калтаклаб қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 19:26

    Пойтахтда 29 ёшли эркак 61 ёшли отахонни калтаклаб қочиб кетди

    Воқеа Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчасида содир бўлган.

    'Пойтахтда ўтган ойда уй-жой ижара нархи ошди'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 17:22

    Пойтахтда ўтган ойда уй-жой ижара нархи ошди

    Энг юқори ижара нархлари Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилган.

    'Ўзбекистонда давлат органларига маълумотларни ўз серверларида сақлаш тақиқланади'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 14:40

    Ўзбекистонда давлат органларига маълумотларни ўз серверларида сақлаш тақиқланади

    Президент топшириғига кўра, вазирлик ва идоралар маълумотлари ягона дата-марказга ўтказилади.

    'Тошкентда ошхона ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 13:42

    Тошкентда ошхона ёниб кетди

    Ёнғиннинг сабаблари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Қашқадарёда 5 ёшли қизчани икки марта сотган ҳамшира 2,5 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 11:11

    Қашқадарёда 5 ёшли қизчани икки марта сотган ҳамшира 2,5 йилга қамалди

    Ҳамшира биринчи гал қизчани 20 миллион сўмга, кейин эса 15 минг долларга сотишга уринган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.