АсосийЖамият

Самарқандда 7 киши ҳалок бўлган портлаш айбдорлари қамалди

Портлаш бўйича газ идораси ходимлари 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, портлашдан зарар кўрган фуқароларга газ таъминоти идорасидан қарийб 6 млрд сўм ундириладиган бўлди.

'Самарқандда 7 киши ҳалок бўлган портлаш айбдорлари қамалди'ning rasmi

Саманқанд шаҳрида бир оиланинг 7 аъзоси ҳалок бўлган портлаш бўйича жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳри судида кўриб чиқилди.

Бу ҳақда "Замон" дастурида маълум қилинди.

Хабарга кўра, 2024 йил сентябрь-октябрь ойларида Спитамен шоҳкўчаси ва 160-уй атрофидаги хонадонларни газлаштириш ишлари лойиҳа ва техник шартларсиз амалга оширилган. Ёлланма усталар ёрдамида ноқонуний тарзда автомобил йўли остига газ қувури ётқизилган. Лаборатория хулосаси ва хавфсизлик қопламасиз ер остига туширилган қувур ноқонуний тармоққа уланганлиги аниқланган.

Қувур тегишли хулосаларсиз ва хавфсизлик қопламасисиз ер остига туширилгани ҳамда тармоққа ноқонуний улангани аниқланган. Қувурда 7 та тешик пайдо бўлиб, табиий газ марказий оқова қудуғига сизиб чиққан. Оқибатда портлаш содир бўлган.

Портлаш содир бўлгунга қадар хонадон эгалари газ ҳидидан безовта бўлиб, газ идорасига 11 маротаба мурожаат қилган. Бироқ ташкилот масъуллари бунга эътиборсиз қарашган.

Судланувчи бўлган "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиали Самарқанд шаҳри бўлими раҳбари ва 3 нафар ходими Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми "а, б" бандларида (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одамлар ўлимига ва бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди.

Уларга 3 йил давлат иштирокидаги корхоналар ва ташкилотларда мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, портлашдан зарар кўрган фуқаролар фойдасига газ таъминоти корхонасидан қарийб 6 млрд сўм ундириш белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Тил яшаса, миллат яшайди"'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 20:10

    "Тил яшаса, миллат яшайди"

    21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Бош прокуратурада ушбу шиор остида тадбир ўтказилди.

    'Жиззахда "свет" ўғрилари қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 18:57

    Жиззахда "свет" ўғрилари қўлга тушди

    Жиззах вилоятида 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

    'Инфляция 8 фоизга пасайди'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 17:50

    Инфляция 8 фоизга пасайди

    Марказий банк 2025 йил сентябрь ҳолатига кўра, инфляция кўрсаткичлари бўйича таҳлилий инфографикани эълон қилди.

    'Ўзбекистонда 8 та банк жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 14:12

    'Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 13:00

    Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади

    Ўқувчининг калтакланишига мактабга футболка кийиб боргани сабаб бўлган дейилмоқда. Ҳодиса оқибатида ўқувчининг елкаси синган.

    'Тошкентда автобус, Cobalt ва BYD тўқнашди'ning rasmi

    Жамият 18.10.2025 12:06

    Тошкентда автобус, Cobalt ва BYD тўқнашди

    ЙТҲга автобус оралиқ масофани сақламасдан ҳаракатлангани сабаб бўлган.