АсосийЖамият

Тошкентда талаба йигит балкондан тушиб кетмоқчи бўлган болани қутқариб қолди

Тошкент шаҳар ИИББ воқеа тафсилотларини очиқлади.

'Тошкентда талаба йигит балкондан тушиб кетмоқчи бўлган болани қутқариб қолди'ning rasmi

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида балкондан тушиб кетиши мумкин бўлган гўдакни бир йигитдан қутқариб қолгани акс этган видео тарқалганди. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди. Қайд этилишича, 4-қаватдан тушиб кетиши мумкин бўлган болакайни 5-қаватда яшовчи талаба йигит қутқариб қолган.

“Тахминан соат 11 ларда эди. Бирдан бақир-чақир овозлари эшитилди. Пастдаги қўшнимизнинг фарзандлари балкондан тушиб кетаётган экан. Ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз пастга тушишга тўғри келиб қолди. Пастга тушиб, болани қутқариб қолдик. Учта фарзандлари бор экан, учаласини ҳам олиб, ичкарига киритиб қўйдик”, дейди талаба йигит.

Воқеадан сўнг ҳолат юзасидан маҳалла профилактика инспектори болаларнинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказган.

“Биз ҳам пастда маҳалладагилар билан хавфсизлик чораларини кўриб тургандик. Шу пайтда 5-қаватда яшовчи фуқаромиз жонбозлик кўрсатиб, 4-қаватга сакраб тушди ва боланинг жонини сақлаб қолди”, дейди профилактика инспектори Нодир Охунов.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Тил яшаса, миллат яшайди"'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:10

    "Тил яшаса, миллат яшайди"

    21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Бош прокуратурада ушбу шиор остида тадбир ўтказилди.

    'Жиззахда "свет" ўғрилари қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:57

    Жиззахда "свет" ўғрилари қўлга тушди

    Жиззах вилоятида 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

    'Инфляция 8 фоизга пасайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:50

    Инфляция 8 фоизга пасайди

    Марказий банк 2025 йил сентябрь ҳолатига кўра, инфляция кўрсаткичлари бўйича таҳлилий инфографикани эълон қилди.

    'Самарқандда 7 киши ҳалок бўлган портлаш айбдорлари қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:52

    Самарқандда 7 киши ҳалок бўлган портлаш айбдорлари қамалди

    Портлаш бўйича газ идораси ходимлари 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, портлашдан зарар кўрган фуқароларга газ таъминоти идорасидан қарийб 6 млрд сўм ундириладиган бўлди.

    'Ўзбекистонда 8 та банк жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:12

    'Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:00

    Сурхондарёда ўқитувчи 2-синф ўқувчисини калтаклади

    Ўқувчининг калтакланишига мактабга футболка кийиб боргани сабаб бўлган дейилмоқда. Ҳодиса оқибатида ўқувчининг елкаси синган.