Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашди. Суҳбат давомида икки томонлама алоқалар, айниқса, “яшил” иқтисодиёт, ирригация ва ижтимоий лойиҳалардаги ҳамкорлик алоҳида таъкидланди.
Мирзиёева ЕТТБнинг “Women in Business” ва “Youth in Business” дастурлари ҳамда Қорақалпоғистондаги барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолади. Учрашувда минтақа давлатлари ўртасидаги ишонч ва ҳамжиҳатлик муҳити қайд этилди.
“Ишончим комилки, ЕТТБ билан шериклик Ўзбекистон ва бутун минтақа тараққиётига хизмат қилади”, — деди Саида Мирзиёева.