АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистонда булутли об-ҳаво ҳукм суради

Ҳарорат 27 даражагача кўтарилиши прогноз қилинди.

'Бугун Ўзбекистонда булутли об-ҳаво ҳукм суради'ning rasmi

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 11-октябр куни мамлакат бўйича ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Устюрт платосида баъзи жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Шамол асосан шарқдан эсади, тезлиги 3–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди.

Кечаси ҳаво ҳарорати 5–15 даража илиқ, тоғли ҳудудларда 5–10 даража илиқ бўлади. Кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда 25–30 даража, Фарғона водийси вилоятларида 24–29 даража, Қашқадарё ва Сурхондарёда 27–32 даража, Бухоро ва Навоийда 27–32 даража, Қорақалпоғистон ҳамда Хоразмда 22–27 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар