АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрь кунлари Озарбайжонга боради

Президент Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

'Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрь кунлари Озарбайжонга боради'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 6-7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади.

"Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик" мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги амалий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади.

Делегациялар раҳбарлари халқаро сиёсатнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Саммит якунида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Давлат сув кадастри” ахборот тизими яратилади — Президент'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 20:41

    “Давлат сув кадастри” ахборот тизими яратилади — Президент

    Давлат раҳбари сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди.

    'Саида Мирзиёева Европа комиссари билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 11.10.2025 11:10

    Саида Мирзиёева Европа комиссари билан учрашди

    Учрашувда нималар муҳокама қилинди?

    'Мирзиёев Тожикистонга амалий ташрифини якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 10.10.2025 17:54

    Мирзиёев Тожикистонга амалий ташрифини якунлади

    Давлат раҳбари "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

    'Мирзиёев “Марказий Осиё – Россия” саммитида 10 дан ортиқ муҳим ташаббус илгари сурди'ning rasmi

    Сиёсат 10.10.2025 08:14

    'Президент саммитда қатор стратегик ташаббусларни илгари сурди'ning rasmi

    Сиёсат 09.10.2025 20:05

    Президент саммитда қатор стратегик ташаббусларни илгари сурди

    Мирзиёев терроризм, экстремизм, кибертаҳдидлар ва одам савдосига қарши курашиш бўйича биргаликда чоралар кўриш муҳимлигини қайд этди.

    'Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 09.10.2025 18:06

    Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан учрашди

    Учрашув Душанбе шаҳрида бўлиб ўтди.