Лионель Месси ва Американинг “Inter Mayami” клуби янги узоқ муддатли шартнома бўйича музокараларни якунлаш арафасида турибди. ЭСПН’нинг ёзишича, томонлар фақат айрим тафсилотларни аниқлаштиришни қолдирган.
Янги битим Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатигача АҚШда қолишини ва фаолиятини айнан “Inter Mayami” сафида якунлашини англатади. Клуб раҳбарияти ҳам бу режани амалга ошириш учун барча шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини билдирган.
2023 йил июлда МЛС клубига қўшилган Месси илк мавсумидаёқ Лигалар Кубогини ютди ва жамоаси учун рекорд даражада “очко” тўплаган. У 2025 йилда 36 ўйинда 28 гол ва 14 голли узатма билан клубнинг асосий тўпурарига айланди.