АсосийЖамият

Энди Ўзбекистонда ҳам машина рақами ўрнига исм ёздириб қўйса бўлади

Фақат ҳарф ёки исталган рақамлар комбинацияси сони 6 тадан ошмаслиги керак.

'Энди Ўзбекистонда ҳам машина рақами ўрнига исм ёздириб қўйса бўлади'ning rasmi

Энди Ўзбекистонда ҳам исмни машинага рақам қилиб қўйса бўлади. Бу ҳақда Ҳукумат қарори (562-сон, 04.09.2025) қабул қилинди.

2026 йил 1 январдан бошлаб "Узавтомотобелги" давлат унитар корхонасига аҳолининг талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситалари учун олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан иборат бўлган "ноёб" давлат рақами белгиларини очиқ ким ошди электрон савдоларини ўтказиш орқали бериш ҳуқуқи берилди.

Бунда "ноёб" давлат рақами белгилари амалдаги давлат рақами белгиларини такрорламаслиги, қонунчиликка ва ахлоқий нормаларга хилоф маънога эга бўлмаслиги керак.

Масалан, энди кўчаларда "САРВАР", "АЗИЗА", "ОДИЛ" ёки "БУХОРО" деб ёзилган рақамли машиналарни кўришимиз мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:58

    Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди

    У ҳужумлар оқибатида уйсиз қолган аҳолига тарқатилади.

    'Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:53

    Мирзиёев Остонага етиб борди

    Уни аэропортда расмийлар кутиб олди.

    'Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:39

    Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди

    Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.

    'Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:05

    Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди

    Ҳодиса ортидан 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

    'Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:35

    Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади

    Ўзбекистонликлар учун Японияда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаш имконини берувчи янги дастур йўлга қўйилмоқда.