АсосийСиёсат

Жорий йилдан олийгоҳлар кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб қабул квоталарини шакллантиради

Мутасаддиларга йил якунигача янги агентлик билан биргаликда корхоналар учун керакли касблар кесимида стандарт ва талабларни ишлаб чиқиш топширилди.

'Жорий йилдан олийгоҳлар кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб қабул квоталарини шакллантиради'ning rasmi

Бугун, 9 сентябрь куни Президент раислигида ўтказилаётган видеоселекторда олийгоҳларда қабул квоталарини инвестиция лойиҳаларида кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб шакллантириш тизими йўлга қўйилиши ҳақида сўз борди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, эндиликда инвестор буюртмаси билан техникумларда ҳам кадрлар мақсадли тайёрланади. Инвестор сўровига асосан техникумдаги таълим дастурларини 30 фоизгача ўзгартириш мумкин бўлади.

Техникум билан дуал таълимни йўлга қўйган корхоналарга имтиёзли кредит ажратилади.

Шу билан бирга, тармоқ уюшмалари ўзларига аъзо иш берувчиларнинг малака талабларини тайёрлаб бера олмаётгани, оқибатда корхона ҳам зарар кўраётгани, техникумлар ҳам нимани ўқитишни билмаётгани бўйича эътироз билдирилди.

Мутасаддиларга йил якунигача янги агентлик билан биргаликда тармоқлардаги корхоналар учун керакли касблар кесимида стандарт ва талабларни ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилиш давомида соҳа ва ҳудудлар масъулларининг ҳисоботлари тингланди, таълим ташкилотлари раҳбарлари билан мулоқот қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 15:15

    Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади

    Янги агентлик битирувчиларни касбий таълим билан қамраб олинишини назорат қилади.

    'Кейинги ўқув йилидан бошлаб мактабларда сунъий интеллект дарслари ўтилади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 14:52

    Кейинги ўқув йилидан бошлаб мактабларда сунъий интеллект дарслари ўтилади

    Вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишидаги Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.

    '“Барчасини яратиб беряпмиз, лекин бу етарли эмас” – Президент боғчаларда сифатсиз ёндашувдан огоҳлантирди'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 14:30

    “Барчасини яратиб беряпмиз, лекин бу етарли эмас” – Президент боғчаларда сифатсиз ёндашувдан огоҳлантирди

    Шавкат Мирзиёев бугун шу масалага алоҳида тўхталиб, мавжуд тизимда сифатсизлик ва эски услубларга танқидий муносабат билдирди.

    '80 та туманда боғча очмоқчи бўлган тадбиркорларга катта имтиёзлар берилади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 14:19

    80 та туманда боғча очмоқчи бўлган тадбиркорларга катта имтиёзлар берилади

    Давлат раҳбари томонидан ушбу механизмдан унумли фойдаланиб, боғча ўринларини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    'Энди мактабларда мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 08.09.2025 21:35

    Энди мактабларда мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади

    Президент таълимни ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимот билан танишди

    'Мирзиёев Тожикистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 08.09.2025 16:21

    Мирзиёев Тожикистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон Президенти биродар тожик халқига эзгу тилаклар йўллади.