Президентнинг айтишича, сўнгги ҳафталарда Украина кучлари 160 квадрат километр майдон ва етти қишлоқни озод этган. Унга кўра, фақатгина Покровский йўналишида Россия армиясининг 1300 га яқин аскари ҳалок бўлган. Зеленский Донетск вилоятига ташриф буюриб, десант ва штурмчи қўшинлар бошқарув пунктида бўлди.
Қайси қишлоқлар озод қилингани очиқланмади. Бироқ украин манбалари бу операция Доброполе яқинидаги русларнинг фронтдаги чиқиб кетган ҳудудини йўқ қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирган.
Аввалроқ бу ерда Россия қўшинлари ҳужуми ҳақида хабар берилганди, аммо кейинчалик Украина армияси қарши ҳужумга ўтиб, бир қатор ҳудудларни қайтариб олгани айтилмоқда.