АсосийСиёсат

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Сенатнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Олий суд раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди.

'Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди'ning rasmi

Сенатнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Олий суд раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди. Унга кўра, Икром Тўхтамуродович Муслимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — Судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Ушбу лавозимга Алишер Отахонович Усмонов 5 йил муддатга сайланди. У бундан буён Олий суд раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб боради.

Шунингдек, Сенат қарорига мувофиқ, Нодира Жалоловна Ҳакимова ҳам Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди. У июль ойида Президент администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.

 

    Бошқа янгиликлар