АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Бегловни қабул қилди

Делегациясининг бу галги ташрифи чоғида металлургия, ускунасозлик, йўл қурилиши, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика каби соҳаларда 23 та кооперация лойиҳасини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди.

'Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Бегловни қабул қилди'ning rasmi

Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Билдирилишича, Ўзбекистон – Россия ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтириш, энг аввало, Санкт-Петербург шаҳри билан иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди – ўтган йил якунларига кўра ҳудудлар даражасидаги экспорт-импорт ҳажми 20 фоизга ошди. Пойтахтда Ишбилармонлик маркази фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этиш лойиҳасини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Россия делегациясининг бу галги ташрифи чоғида металлургия, ускунасозлик, йўл қурилиши, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика ҳамда бошқа соҳаларда 23 та кооперация лойиҳасини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинган.

Хусусий тиббиёт, таълим, коммунал хўжалик, рақамли технологиялар, миграция ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар қўллаб-қувватланган.

Фаол гуманитар алоқаларни давом эттириш ва қўшма маданий тадбирларни мунтазам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жорий йил октябрь ойида икки мамлакат ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилишини самарали ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни кўришга келишиб олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жорий йилдан олийгоҳлар кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб қабул квоталарини шакллантиради'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 15:27

    Жорий йилдан олийгоҳлар кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб қабул квоталарини шакллантиради

    Мутасаддиларга йил якунигача янги агентлик билан биргаликда корхоналар учун керакли касблар кесимида стандарт ва талабларни ишлаб чиқиш топширилди.

    'Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 15:15

    Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади

    Янги агентлик битирувчиларни касбий таълим билан қамраб олинишини назорат қилади.

    'Кейинги ўқув йилидан бошлаб мактабларда сунъий интеллект дарслари ўтилади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 14:52

    Кейинги ўқув йилидан бошлаб мактабларда сунъий интеллект дарслари ўтилади

    Вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишидаги Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.

    '“Барчасини яратиб беряпмиз, лекин бу етарли эмас” – Президент боғчаларда сифатсиз ёндашувдан огоҳлантирди'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 14:30

    “Барчасини яратиб беряпмиз, лекин бу етарли эмас” – Президент боғчаларда сифатсиз ёндашувдан огоҳлантирди

    Шавкат Мирзиёев бугун шу масалага алоҳида тўхталиб, мавжуд тизимда сифатсизлик ва эски услубларга танқидий муносабат билдирди.

    '80 та туманда боғча очмоқчи бўлган тадбиркорларга катта имтиёзлар берилади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 14:19

    80 та туманда боғча очмоқчи бўлган тадбиркорларга катта имтиёзлар берилади

    Давлат раҳбари томонидан ушбу механизмдан унумли фойдаланиб, боғча ўринларини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    'Энди мактабларда мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 08.09.2025 21:35

    Энди мактабларда мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади

    Президент таълимни ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимот билан танишди