BBC хабарига кўра, чақалоқ эчкиларини боқаётган чорвадор томонидан тасодифан топилган. Ер остидан йиғи овозини эшитган эркак чақалоқнинг қўллари чиқиб турганини кўриб, дарҳол маҳаллий аҳолига хабар берган. Полиция ходимлари уни тупроқ остидан чиқариб олган.
Шифохонага ётқизилганида чақалоқнинг оғзи ва бурни тупроққа тўла, танаси эса лой ва чивин чаққан излари билан қопланган бўлган. Шифокорлар унинг ҳаёти хавф остида қолаётганини маълум қилган.
Полиция ҳозирча чақалоқнинг ота-онасини топа олмаган. Мутахассислар бу ҳолат ортида жинсга асосланган камситиш бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.