Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин учувчисиз учиш аппаратлари уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган янги турдаги дронларнинг синов жараёнларини шахсан кузатди. Синовлар давомида стратегик ва тактик разведка, шунингдек, кўп мақсадли дронларнинг жанговар қўлланилиши синаб кўрилди.
Расмий ахборотга кўра, “Geumsong” серияли тактик ҳужумчи дронлар юқори самарадорлик кўрсатган. Ким Чен Ин замонавий урушларда дронларнинг тутган ўрни ҳақида гапирар экан, сунъий интеллект ва операцион имкониятларни жадаллик билан ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ Шимолий Корея мустаҳкамланган композит материалдан тайёрланган, қаттиқ ёнилғи билан ишлайдиган ракета двигателини ҳам синовдан ўтказган эди. Ўша синовни ҳам Ким Чен Ин шахсан кузатган.