Тошкент шаҳрида бола ўғирланаётгани ҳақидаги хавотирли хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалганди. ИИББ ўрганишларига кўра, ҳолат аслида бошқача бўлган.
Матн: 11 сентябрь куни тахминан соат 12:30 ларда 1980 йилда туғилган аёл “102” рақамига қўнғироқ қилиб, 2013 йилда туғилган қизини нотаниш аёл олиб кетмоқчи бўлганини айтган.
Тошкент шаҳар ИИББ аниқлашича, ушбу ҳолатда 2005 йилда туғилган С.Ж. исмли қиз “Учинчи метро” бекати яқинида пиёдалар йўлагидан ўтаётган М.А.га йўлдан ўтишда ёрдам берган холос.
У шу вақтда телефонда суҳбатлашаётган бўлган ва болани елкасидан ушлаб, йўл қатнов қисмидан хавфсиз тарзда ўтказиб қўйган.
Ҳолат тўлиқ ўрганилган ва назоратга олинган. Терговга қадар текширув давомида жиноят аломатлари аниқланмаган. ИИББ фуқаролардан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрамоқда.