АсосийЖамият

Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди

Бош консулхона воқеа юзасидан тезкор чоралар кўрди, ҳолат назоратга олинди.

'Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

Россиянинг Владивосток шаҳрида Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик ҳолати юзасидан Бош консулхона тезкор алоқа ўрнатиб, жабрланганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатган. Бу ҳақда Бош консул Юсуф Кабулжанов маълум қилди.

Жабрланган фуқаролар шаҳардаги Ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.

Шу билан бирга, ҳолат юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги ваколатхонаси ва Примоск ўлкаси прокуратурасига расмий ноталар йўлланган.

Мазкур воқеа ҳозирда Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар