АсосийСиёсат

“Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади

Янги ўқув йилидан 100 та техникумда Германия, Швейцария, Хитой, Корея, Британия каби давлатлар билан таълим бўйича ҳамкорлик қилинади.

'“Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади'ning rasmi

Бир йил ичида 100 та техникумда Германия, Швейцария, Хитой, Корея, Британия каби давлатларнинг таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, уларнинг энг илғор касбий таълим дастурлари жорий қилиниши белгиланди. Бу ҳақда бугун, 15 сентябрь куни давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, касбий кўникмаси бор исталган талабгор ушбу техникумларда хорижий давлатларнинг малакани баҳолаш тизими орқали имтиҳондан ўтиб, халқаро сертификат олиши мумкин бўлади.

Жорий ўқув йилидан Англиянинг “Пирсон” компанияси билан ҳудудлардаги 14 та техникумда “БИТЕК” халқаро дастури бошланди. Бу орқали ёшлар халқаро стандартлар асосида туризм, ахборот технологиялари, тиббиёт, қурилиш, логистика, электротехника, энергетика, машинасозлик, биотехнология, креатив иқтисодиёт каби йўналишларда талаб юқори касбларни эгаллайди.

Келаси йили саноатда қарийб 45 миллиард долларлик 456 та йирик лойиҳа бошланади. “Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади.

Корхоналар билан аниқ лойиҳалари бўлган техникумлар ўртасида замонавий устахоналарни барпо қилиш бўйича танлов ўтказилади. Танлов ғолибларига устахона учун замонавий ускуна ва жиҳозлар, спорт анжомлари олиб берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:13

    Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади

    Давлат раҳбари педагогларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ташаббусларни илгари сурди.

    'Сўнгги саккиз йилда жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:09

    Сўнгги саккиз йилда жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди

    Олийгоҳлар сони ҳам 77 тадан 202 тага кўпайиб ёшларга олийгоҳларга киришда танлов имконияти оширилди.

    'Техникум ўқитувчилари учун ҳам касбий сертификатлаш тизими жорий этилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:53

    Техникум ўқитувчилари учун ҳам касбий сертификатлаш тизими жорий этилади

    Ҳар йили 500 нафар муаллим илғор хорижий таълим ташкилотларига, яна 500 нафар касб усталари эса чет элдаги йирик корхоналарга стажировкага юборилади.

    '2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:32

    2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади

    Ҳеч қачон унутмайлик, келажак – замонавий билимлар билан қуролланган янги касб эгалариники бўлади — давлат раҳбари.

    'Энди халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:23

    Энди халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади

    Ўтган йилнинг ўзида 150 минг ёшлари халқаро сертификатга эга бўлган.

    'Ҳар бир вилоятда Президент мактаблари сингари  “Янги авлод” боғчалари ташкил  этилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:14

    Ҳар бир вилоятда Президент мактаблари сингари  “Янги авлод” боғчалари ташкил  этилади

    Янги методикаларни ўрганиш учун бу масканнинг эшиги хусусий боғча тарбиячиларига ҳам доимо очиқ бўлади.