Сўнгги йилларда Германиядан кўчиб кетаётган фуқаролар сони ортмоқда. Федерал статистика бошқармаси маълумотларига кўра, улар орасида энг кўп танланаётган учта давлат — Швейтсария, Австрия ва Испания.
Швейтсарияда ҳозирда 323 мингдан ортиқ Германия фуқароси яшайди. Австрияда эса 232 мингдан зиёд германиялик истиқомат қилади — бу кўрсаткич бир йил ичида рекорд даражада, 41 фоизга ошган. Испанияда эса 128 мингга яқин немис эмигрантлари бор.
Мутахассислар Швейцария ва Авцриянинг яқинлиги ҳамда тил тўсиғининг йўқлигини асосий сабаб сифатида кўрсатмоқда.
Испания эса иқлими ва яшаш харажатлари билан немисларни жалб қилмоқда. Шу билан бирга, мамлакатдан чиқиб кетаётганларнинг айримлари иқтисодий инқироз, мигрантлар муаммоси, сиёсий кескинлик ва Россия хавфи билан боғлиқ хавотирларни асос қилиб кўрсатмоқда.