АсосийСпорт

Фазлиддин Эркинбоев жаҳон чемпиони бўлди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги дастлабки олтинни қўлга киритди.

'Фазлиддин Эркинбоев жаҳон чемпиони бўлди'ning rasmi

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Англияда ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медалига сазовор бўлди.

-75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Фазлиддин Эркинбоев финалда болгариялик Киван Рами устидан ғалабага эришиб, терма жамоамизга мусобақадаги дастлабки чемпионликни тақдим этди.

Финал:

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Киван Рами (Болгария) 5:0

Шунингдек, кун давомида рингга кўтарилган яна уч нафар боксчимиз финал йўлланмасига эга чиқди.

Ярим финаллар:

-48 кг: Сабина Бобоқулова — Назим Кизайбай (Қозоғистон) 1:4

-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Лаша Гурули (Грузия) рақиб рингга чиқмади

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Габриэл Веочич (Хорватия) 5:0

-51 кг: Феруза Казакова — Бусе Наз Чакироглу (Туркия) 1:4

-70 кг: Азиза Зокирова — Лекеиша Перголити (Австралия) 0:5

-85 кг: Акмалжон Исроилов — Михаил Фарес (Австрия) 5:0

    Бошқа янгиликлар