АсосийЖамият

Мактаб директори ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилгани учун ишдан кетди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

'Мактаб директори ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилгани учун ишдан кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактаб раҳбари томонидан 1-синф ўқувчилари олдида мактабнинг аёл педагог ходимларини ҳақорат қилгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Билдирилишича, бугунги кунда муҳокамага сабаб бўлган ушбу ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилди. Ушбу ходимга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиб, лавозимидан озод этилган.

Шу билан бирга, бошқарма тизимида фаолият юритаётган барча ходимлар касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши шарт экани эслатилди.

    Бошқа янгиликлар