АсосийДунё

Непалда “Gen Z” қўзғолони: ҳукумат биноси ёндирилди, бош вазир истеъфога чиқди

Бу ҳодиса мамлакат бўйлаб коррупция, непотизм ва ижтимоий тармоқлар тақиғига қарши бошланган оммавий норозиликлар фонида юз берди.

'Непалда “Gen Z” қўзғолони: ҳукумат биноси ёндирилди, бош вазир истеъфога чиқди'ning rasmi

Непал пойтахти Катмандудаги бош маъмурий биноси – Сингҳа Дурбар ёниб кетди. Бу ҳодиса мамлакат бўйлаб коррупция, непотизм ва ижтимоий тармоқлар тақиқига қарши бошланган оммавий норозиликлар фонида юз берди.

Бош вазир Кхадга Прасад Шарма Оли истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Бу қарор 19 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар яраланган қонли тўқнашувлардан кейин қабул қилинди.

Норозиликларнинг дастлабки сабаби – ҳукуматнинг 26 та машҳур ижтимоий тармоқ иловасини тақиқлаш қарори эди. Аммо бу тез орада сиёсий элиталар ўртасидаги коррупцияга қарши кенг кўламли халқ ҳаракатига айланиб, охирги ўн йилликларда кузатилмаган энг йирик тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Ҳукумат Facebook, WhatsApp, YouTube ва X каби платформаларга қўйилган тақиқни бекор қилган бўлса-да, ёшлар норозилиги тинмади. “Ген Z” норозиликлари давом этди ва кўчага чиққан минглаб намойишчилар парламент биносини босиб, уни ёқиб юборди.

Намойишчилар мамлакат сиёсий элиталарининг ҳашаматли ҳаёт тарзига қарши чиқиб, янги авлод манфаатлари инобатга олиниши кераклигини талаб қилишмоқда.

    Бошқа янгиликлар