Қорақалпоғистонда Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ходимаси фуқаро учун ишга жойлашишда ёрдам беришини айтиб, 32 миллион сўм олган ва айнан пул олаётган вақтида қўлга олинган.
Қашқадарёда эса Қарши туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи фуқарони поликлиникага ишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 доллар пора олаётганида ушланган.
Ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.