АсосийЖамият

Ўзбекистон Исроилнинг Қатарга ҳужумини қоралайди—Ташқи ишлар вазирлиги

Билдирилишича, Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига қарши.

'Ўзбекистон Исроилнинг Қатарга ҳужумини қоралайди—Ташқи ишлар вазирлиги'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Исроилнинг Доҳа шаҳридаги тураржой ҳудудига уюштирган ҳужумларини қоралайди ва буни Қатар Давлати суверенитетини бузиш, чегаралар дахлсизлиги ва хавфсизлигига тажовуз деб баҳолайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди.

“Бундай хатти-ҳаракатлар мутлақо номақбул бўлиб, БМТ Низомини ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларини жиддий равишда менсимаслик ҳисобланади”, дейилади баёнотда.

Билдирилишича, Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига ва Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятни янада кескинлаштирадиган қадамларга изчил равишда қарши.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Ўзбекистонда ҳарбий ва идоравий формага ўхшаш кийим кийганлар жаримага тортилади'ning rasmi

    Жамият 09.09.2025 21:37

    Энди Ўзбекистонда ҳарбий ва идоравий формага ўхшаш кийим кийганлар жаримага тортилади

    Бош прокуратура айрим тоифадаги давлат хизматчилари формасини қонунга хилоф равишда кийиб юриш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган норма ишлаб чиқди.

    'Вазирлик ходими жинсий алоқа эвазига мактаб директори лавозимини таклиф қилди'ning rasmi

    Жамият 09.09.2025 18:50

    Вазирлик ходими жинсий алоқа эвазига мактаб директори лавозимини таклиф қилди

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    'Ноқонуний совуқ қурол олиб юрганлик учун жазо кучайтирилади'ning rasmi

    Жамият 09.09.2025 18:38

    Ноқонуний совуқ қурол олиб юрганлик учун жазо кучайтирилади

    Қонун лойиҳаси ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олишга қаратилган.

    'Никоҳдан олдин тиббий кўрик мажбурияти бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият 09.09.2025 15:31

    Никоҳдан олдин тиббий кўрик мажбурияти бекор қилинади

    Янги тартиб 2025 йил 1 декабрдан кучга киради.

    'Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 09.09.2025 13:42

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари ишдан олинди

    Касб-ҳунар ва олий таълимга масъул мутасаддилар ҳалигача таълимдаги ислоҳотлар мазмунини тўлиқ тушуниб етгани йўқ — Президент

    'Жорий ойдан бошлаб мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди'ning rasmi

    Жамият 09.09.2025 13:37

    Жорий ойдан бошлаб мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди

    Шавкат Мирзиёев раислигида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.