АсосийСиёсат

“Барчасини яратиб беряпмиз, лекин бу етарли эмас” – Президент боғчаларда сифатсиз ёндашувдан огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев бугун шу масалага алоҳида тўхталиб, мавжуд тизимда сифатсизлик ва эски услубларга танқидий муносабат билдирди.

'“Барчасини яратиб беряпмиз, лекин бу етарли эмас” – Президент боғчаларда сифатсиз ёндашувдан огоҳлантирди'ning rasmi

“Қамровни ошириш учун барча шароит қилиб беряпмиз, лекин боғчаларга янги нафас, янги методика кириб бориши, тарбиячиларнинг салоҳияти ҳам шунга яраша бўлиши керак”,

– дейди Президент.

Ёз мавсумида 118 минг тарбиячининг малакаси оширилди, лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.

Шу боис, янги ўқув йилидан педагогика олийгоҳларида ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун “1+5” (1 кун ўқиш, 5 кун иш) бакалавр таълим шакли жорий қилинади. Бу орқали боғчаларга ҳар йили қарийб 10 минг олий маълумотли мутахассис кириб келади.

Хусусий боғча билан давлат боғчаси учун таълим-тарбия сифати бўйича ягона ёндашув йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан келгуси йилда ҳар бир вилоятда боғча тарбиячилари педагогик маҳоратини оширишга методик кўмаклашувчи таянч “Янги авлод” боғчалари барпо қилинади.

Мутасаддиларга “Янги авлод” боғчаси лойиҳасини эски ва бир хил ёндашувлардан чекиниб, янгича ишлаб чиқиш топширилди.

    Бошқа янгиликлар