АсосийЖамият

Жорий ойдан бошлаб мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди

Шавкат Мирзиёев раислигида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

'Жорий ойдан бошлаб мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.  

“Иқтисодиёт ривожланиши, юртимиз ва фарзандларимиз келажаги фақат ва фақат таълим ва муаллимга боғлиқ. Сизлар билан иш бошлаган биринчи кундан айтаман: таълим, таълим, таълим, муаллим, муаллим, муаллим”,  – деди давлатимиз раҳбари. 

Ўқитувчига муносиб шароит яратиш, боғча, мактаб қуриш, жиҳозлаш, четдан мутахассис олиб келиш, замонавий дарслик ва ўқув дастурларини жорий қилиш бўйича жуда кўп шароитлар яратилгани ва бу яна давом эттирилиши таъкидланди.

“Лекин ҳар бир туман, вилоят ҳокими, биз фарзандларимизни ишониб топширган боғча, мактаб, техникум, олийгоҳ раҳбарлари бир ҳақиқатни аниқ билиши зарур.

Одамларимиз яхши яшаши учун иқтисодиётимиз кучли бўлиши керак! Бунинг учун янги товар, янги хизмат, янги технология керак! Сифатли таълим тизими орқалигина буларга эриша оламиз! Бошқа йўлимиз йўқ!

Шу ҳақиқатни англаб, ҳар куни ўзини қийнаб ишлаган раҳбарнинг туманида, боғчаси, мактаби, техникуми, олийгоҳида албатта ўзгариш ва натижа бўлади!”
, – деди Президент.

Йиғилишда жалб қилинаётган инвестицияларга, янги очилаётган корхоналарга яраша муносиб кадр ҳам тайёрланиши лозимлиги қайд этилди. 

Ўтган даврда ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 10 дан зиёд устамалар жорий қилинди. 

“Эътибор беринг, бугун ўз устида ишлаган 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10-12 миллион сўм маош оляпти. Бу қачон бўлган?”
 – деди Президент.

Жорий ойдан бошлаб мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди. Янги баҳолаш тизимига ўтган 1,5 минг мактабнинг 300 таси ижобий натижа кўрсатгани учун бутун жамоаси 40 фоизгача устама олади.

“Мен халқимизга вақти келиб ўқитувчиларнинг маошини минг долларга етказамиз деган гапларим мана уч йил ичида ҳақиқатга айланди”,
 – деди давлатимиз раҳбари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Вазирлик ходими жинсий алоқа эвазига мактаб директори лавозимини таклиф қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:50

    Вазирлик ходими жинсий алоқа эвазига мактаб директори лавозимини таклиф қилди

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    'Ноқонуний совуқ қурол олиб юрганлик учун жазо кучайтирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:38

    Ноқонуний совуқ қурол олиб юрганлик учун жазо кучайтирилади

    Қонун лойиҳаси ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олишга қаратилган.

    'Никоҳдан олдин тиббий кўрик мажбурияти бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:31

    Никоҳдан олдин тиббий кўрик мажбурияти бекор қилинади

    Янги тартиб 2025 йил 1 декабрдан кучга киради.

    'Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари ишдан олинди

    Касб-ҳунар ва олий таълимга масъул мутасаддилар ҳалигача таълимдаги ислоҳотлар мазмунини тўлиқ тушуниб етгани йўқ — Президент

    'Аттестациядан норози бўлган ўқитувчилар судда ютқазди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Аттестациядан норози бўлган ўқитувчилар судда ютқазди

    Суд вазирлик фойдасига қарор чиқарди, ўқитувчилар аппеляция бериши мумкин.