АсосийЖамият

Тошкентда қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео асосида Тошкент шаҳрида қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди.

'Тошкентда қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

Шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари маълум қилишича, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 125-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Автомобиль вақтинча жарима майдонига жойлаштирилди, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Тошкент шаҳар ИИББ барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар