АсосийЖамият

АҚШ Россия билан чегарадош давлатларга ҳарбий ёрдамни тўхтатмоқчи

Пентагон Европадаги баъзи иттифоқчиларга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам дастурларини молиялаштиришни бекор қилади.

'АҚШ Россия билан чегарадош давлатларга ҳарбий ёрдамни тўхтатмоқчи'ning rasmi

Қўшма Штатлар Россия билан чегарадош давлатлар, хусусан, Болтиқбўйи мамлакатларининг қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш дастурларини молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда “Финанcиал Times” нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Хабарга кўра, ўтган ҳафта Пентагон Шарқий Европа давлатларига АҚШнинг ҳарбий ёрдамни тўхтатиш бўйича қарорини маълум қилган. Гап Эстония, Латвия, Литва каби Россия билан чегарадош бўлган давлатларга жиҳоз, тренинг ва хавфсизлик бўйича кўрсатилаётган йиллик ёрдам ҳақида кетмоқда.

Маълумотларга кўра, бу дастурни молиялаштириш учун маблағ Конгресс томонидан тасдиқланиши керак, бироқ АҚШ маъмурияти бу борада янги сўров юбормаган. Олдин тасдиқланган маблағлар 2025 йил сентябрига қадар етарли бўлади.

2018–2022 йиллар давомида АҚШ Европадаги ҳарбий дастурларни қўллаб-қувватлаш учун қарийб 1,6 миллиард доллар ажратган. Бу маблағлардан энг кўп фойда кўрган давлатлар эса Болтиқбўйи учлиги — Эстония, Латвия ва Литва бўлган.

Оқ уйнинг расмий баёнотига кўра, бу қарор Европадаги ҳамкорлар билан келишилган ва “Европа ўз мудофааси учун кўпроқ жавобгарлик олишини” кўзда тутади. Бироқ “Финанcиал Times” суҳбатдошларига кўра, айрим Европа ҳукуматлари бу қарордан ҳайратда қолган.

Манбалардан бирининг тахминича, АҚШ Европа Иттифоқининг бой давлатларини — Германия, Франция ва бошқаларни — Россия билан чегарадош давлатларнинг хавфсизлигини ўз ҳисобидан таъминлашга ундамоқда.

Аввалроқ, Европа етакчилари Украина Президенти Владимир Зеленский билан ўтказилган учрашувда Россиянинг Украинага қарши янги ҳужум бошлаши эҳтимолидан хавотир билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:58

    Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди

    У ҳужумлар оқибатида уйсиз қолган аҳолига тарқатилади.

    'Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:53

    Мирзиёев Остонага етиб борди

    Уни аэропортда расмийлар кутиб олди.

    'Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:39

    Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди

    Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.

    'Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:05

    Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди

    Ҳодиса ортидан 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

    'Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:35

    Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади

    Ўзбекистонликлар учун Японияда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаш имконини берувчи янги дастур йўлга қўйилмоқда.