2025 йил 5 сентябрь куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида, ТХАЙ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, иккита Lacetti ва битта Tracker русумли автомобиллар ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ натижасида Tracker ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.