АсосийЖамият

Тавбасига таянмаган "фирибгар" яна пора билан қўлга тушди

Республиканинг икки вилоятида фуқароларни ишончига кириб пул ундирмоқчи бўлган шахслар ушланди.

'Тавбасига таянмаган "фирибгар" яна пора билан қўлга тушди'ning rasmi

ДХХга ишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармасдан, қайта жиноятга қўл урган

У ўзини ДХХ ходими дея таништириб, маҳаллий фуқарони давлат хавфсизлик органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, турли баҳоналар билан алдаб жами 30 минг АҚШ доллари ва 510 млн. сўм пул маблағларини олган. Бундан ташқари ушбу фуқаронинг қариндошини Қуролли Кучлар академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ҳозирга қадар 4 минг АҚШ доллари олган.

Жиноятчи сўралган 10 минг АҚШ доллари ҳисобидан яна 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи шахс фуқарони Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 68-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистондан “гашиш” олиб кирган жиноятчилар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:30

    Қирғизистондан “гашиш” олиб кирган жиноятчилар қўлга олинди

    15000 долларга 2 килограмм гиёҳванд модда харид қилган 6 кишилик гуруҳ махфий операция давомида қўлга тушди.

    'АҚШ Россия билан чегарадош давлатларга ҳарбий ёрдамни тўхтатмоқчи'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    АҚШ Россия билан чегарадош давлатларга ҳарбий ёрдамни тўхтатмоқчи

    Пентагон Европадаги баъзи иттифоқчиларга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам дастурларини молиялаштиришни бекор қилади.

    'Бухорода канализация қувурига тушиб кетган 5 ишчидан 3 нафари ҳалок бўлган ҳолда топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Бухорода канализация қувурига тушиб кетган 5 ишчидан 3 нафари ҳалок бўлган ҳолда топилди

    Ёз мавсумида олиб борилаётган қурилиш пайтида хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани яна бир фожиага сабаб бўлди.

    'Олмазорда уч автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Олмазорда уч автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Lacetti ва Tracker автомашиналари иштирокидаги тўқнашувда бир ҳайдовчи шифокорлар ёрдамини олди.

    'Энди Ўзбекистонда автомобиль нархлари тартибга солинади'ning rasmi

    Жамият 04.09.2025 19:03

    Энди Ўзбекистонда автомобиль нархлари тартибга солинади

    Автомобиллар нархини тартибга солиш чоралари бўйича Президент администрациясига аниқ таклифлар киритилади.

    'БАА дан халқаро қидирувда бўлган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

    Жамият 04.09.2025 18:18

    БАА дан халқаро қидирувда бўлган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

    Улар мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятлар бўйича қидирувда бўлган.