АсосийЖамият

Наманганда фуқарони қийноққа солган амалдор ишдан олинди

Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги вакили воқеа жойига чиқиб, фуқаро билан суҳбатлашган ва ҳолатни ўрганган.

'Наманганда фуқарони қийноққа солган амалдор ишдан олинди'ning rasmi

Наманган шаҳрида ички ишлар ходимлари томонидан фуқаро қийноққа солингани ҳолати юзасидан ходимга чора кўрилди. Бу ҳақда омбудсман хабар берди.

Маълум қилинишича, Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги вакили воқеа жойига чиқиб, фуқаро билан суҳбатлашган ва ҳолатни ўрганган. Тўпланган маълумотлар асосида Наманган вилояти ИИБ ҳамда Наманган шаҳар прокуратурасига омбудсманнинг назорат хати киритилган.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Наманган вилояти Чуст тумани ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати профилактика инспектори майор Д.Б. хизмат вазифасига беписандлик билан ёндашгани, хизмат ҳудудига сабабсиз бормагани ва ички ишлар органлари ходимларининг касбий интизом қоидаларини қўпол равишда бузгани учун лавозимидан бўшатилган.

Шунингдек, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Фаcебоокъдаги саҳифасида мазкур воқеа хусусида пост қолдирган. Унинг ёзишича, 14 август куни 31 ёшли фуқаро Абдулаҳад Ўрмановни участка профилактика нозири Б.Д. ва бошқа ходимлар ИИБ биносида икки кун давомида қийноққа солган. Фуқарога оғир тан жароҳатлари етказилган. Сўнг уни майда безориликда айблаб, ЖИБ Наманган шаҳар судига олиб келишган. Айблов тасдиқланмагач, маъмурий иш суд томонидан рад қилинган.

Абдулаҳад ички ишлар органи ходимлари томонидан касалхонага келтирилган ва унинг ҳаёти сақлаб қолинган. Абдураҳмон Ташанов бу борада барча тиббий маълумотномалар, видео лавҳалар мавжудлигини маълум қилган. Постда адвокат тақдим қилган фотосуратларда Абдулаҳаднинг қўлидаги кишан излари, баданидаги тан жароҳатлари яққол кўриниши қайд этилган.

Наманган вилояти ИИБ мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ўтказганда ҳақиқатан ҳам жорий йил 14 август куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Ў.А. ўзаро оилавий низо сабабли ички ишлар бўлимига олиб келингани аниқланган. У билан профилактик суҳбат ўтказилиб, шу куни уйига рухсат берилган. Орадан икки кун ўтиб, 16 август фуқаро Ў.А. соғлиғи ёмонлашгани сабабли тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистондан “гашиш” олиб кирган жиноятчилар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:30

    Қирғизистондан “гашиш” олиб кирган жиноятчилар қўлга олинди

    15000 долларга 2 килограмм гиёҳванд модда харид қилган 6 кишилик гуруҳ махфий операция давомида қўлга тушди.

    'АҚШ Россия билан чегарадош давлатларга ҳарбий ёрдамни тўхтатмоқчи'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    АҚШ Россия билан чегарадош давлатларга ҳарбий ёрдамни тўхтатмоқчи

    Пентагон Европадаги баъзи иттифоқчиларга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам дастурларини молиялаштиришни бекор қилади.

    'Бухорода канализация қувурига тушиб кетган 5 ишчидан 3 нафари ҳалок бўлган ҳолда топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Бухорода канализация қувурига тушиб кетган 5 ишчидан 3 нафари ҳалок бўлган ҳолда топилди

    Ёз мавсумида олиб борилаётган қурилиш пайтида хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани яна бир фожиага сабаб бўлди.

    'Олмазорда уч автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Олмазорда уч автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Lacetti ва Tracker автомашиналари иштирокидаги тўқнашувда бир ҳайдовчи шифокорлар ёрдамини олди.

    'Энди Ўзбекистонда автомобиль нархлари тартибга солинади'ning rasmi

    Жамият 04.09.2025 19:03

    Энди Ўзбекистонда автомобиль нархлари тартибга солинади

    Автомобиллар нархини тартибга солиш чоралари бўйича Президент администрациясига аниқ таклифлар киритилади.

    'Тавбасига таянмаган "фирибгар" яна пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 04.09.2025 18:59

    Тавбасига таянмаган "фирибгар" яна пора билан қўлга тушди

    Республиканинг икки вилоятида фуқароларни ишончига кириб пул ундирмоқчи бўлган шахслар ушланди.