АсосийЖамият

Наманганда фуқаро калтаклангани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида профилактика инспектори томонидан фуқаро қийноққа солингани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

'Наманганда фуқаро калтаклангани бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

1991 йилда туғилган О.А. 14 август куни оилавий низолар сабаб ички ишлар бўлимига олиб борилган ва профилактик суҳбатдан сўнг уйига қайтарилган. Орадан икки кун ўтиб, фуқаронинг соғлиги ёмонлашган ва у шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ички ишлар вазирлиги воқеани алоҳида назоратга олиб, раҳбарият бошчилигида махсус ишчи гуруҳ Наманганга юборилганини маълум қилди. Тергов якунига кўра айбдор ходимларга қонуний чора кўрилиши таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар