АсосийЖамият

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, юз миллион сўмлик зарар етказилган.

'Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан мамлакатнинг бир нечта ҳудудида ўтказилган тадбирларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Қарши шаҳри: Фуқаролардан бири — Ф.Х. томонидан компьютер ўйинлари маркази фаолият юритаётган бинода электр тармоқларига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиш ҳолати аниқланиб, жами 207,6 млн сўмлик электр энергияси ноқонуний сарфлангани маълум бўлди.

Марғилон шаҳри: Терговга қадар ўтказилган текширувда фуқаро М.С. “Роҳат” МФЙ ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида табиий газ тармоқларига рухсатсиз уланиб, 117,9 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Нукус шаҳри: “И.Р.” МЧЖ масъул шахслари “Ёшлар истироҳат боғи” қурилишида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, 106,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани фош этилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:40

    Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

    Озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлар ортилган 300 тоннага яқин юк Ўзбекистон халқи номидан Балх вилоятига етказилди.

    'ФИФА президенти Ўзбекистонга келади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:35

    ФИФА президенти Ўзбекистонга келади

    Жанни Инфантино "CAFA Nations Cup-2025" мусобақасининг финалини стадиондан томоша қилади.

    'Самарқандда ўқувчиларни автобусга чиқармаган ҳайдовчи ишдан бўшатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:36

    Самарқандда ўқувчиларни автобусга чиқармаган ҳайдовчи ишдан бўшатилди

    Вилоят ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

    'ССВда янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:27

    ССВда янги тайинловлар амалга оширилди

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    '44 ёшли ўзбекистонлик Татаристонда оғир касалликка чалинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:22

    44 ёшли ўзбекистонлик Татаристонда оғир касалликка чалинди

    Масъуллардан кўмак сўраган ушбу фуқаро ватанга қайтарилди.

    'Энди Ўзбекистонда ҳам машина рақами ўрнига исм ёздириб қўйса бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Энди Ўзбекистонда ҳам машина рақами ўрнига исм ёздириб қўйса бўлади

    Фақат ҳарф ёки исталган рақамлар комбинацияси сони 6 тадан ошмаслиги керак.