АсосийЖамият

Бу йилги пахта терими нархлари эълон қилинди

Вазирликнинг маълум қилишича, 1 кг пахта учун 2 000 сўм тавсиявий нарх белгиланган.

'Бу йилги пахта терими нархлари эълон қилинди'ning rasmi

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу йилги йиғим-терим мавсумида терилган 1 килограмм пахта учун қанчадан тўланишини маълум қилди.

Қайд этилишича, машина ёрдамида терилган пахта учун – 1 373 сўм; қўл меҳнати билан терилган пахта учун – 2 000 сўм тавсиявий нарх белгиланди.

Қўшимча қилинишича, терим вақтида кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида терим нархи мустақил белгилаш амалиёти ҳам қўлланилиши мумкин.

“Пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан 1 килограмм пахта учун 1 000 сўм субсидия ажратилади.

Ушбу тартиб пахта етиштирувчилар манфаатини ҳимоя қилиш, теримчилар меҳнатини рағбатлантириш ва аграр соҳада барқарорликни таъминлашга қаратилган“, — дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқатилган "1 кг – 1 800 сўм" ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва расмий ҳужжатлар билан тасдиқланмагани таъкидлаб ўтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ташаббусли бюджет”да 3,2 трлн сўмлик 2,3 мингдан ортиқ лойиҳа ғолиб бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:24

    “Ташаббусли бюджет”да 3,2 трлн сўмлик 2,3 мингдан ортиқ лойиҳа ғолиб бўлди

    Жараён давомида бутун мамлакат бўйича 11 миллиондан ортиқ овоз берилди.

    'Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий етакчилардан қутловлар келмоқда'ning rasmi

    Жамият 31.08.2025 21:23

    Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий етакчилардан қутловлар келмоқда

    Келаётган табрикларда кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

    'АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистон МТЖ вакиллари билан учрашди'ning rasmi

    Жамият 31.08.2025 20:23

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистон МТЖ вакиллари билан учрашди

    Учрашувда АҚШнинг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли ва ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди.

    'Байрам муносабати билан пойтахтнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади'ning rasmi

    Жамият 31.08.2025 17:56

    Байрам муносабати билан пойтахтнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

    Тошкент шаҳар ИИББ ҳаракат вақтинча чекланадиган кўчалар номини эълон қилди.

    'Ўзбекистон — Хитой бизнес-форумида қарийб 4 млрд долларлик битим ва шартномалар имзоланди'ning rasmi

    Жамият 31.08.2025 16:59

    Ўзбекистон — Хитой бизнес-форумида қарийб 4 млрд долларлик битим ва шартномалар имзоланди

    Мирзиёевнинг Пекинга ташрифи қанчалик аҳамиятли? Бу тадбиркорлар ва, умуман, пойтахт ҳокимлиги, Тошкент шаҳри учун шериклик алоқаларини кенгайтириш борасида қандай янги истиқболларни очади?

    'Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 31.08.2025 15:48

    Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

    Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.