Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Маълум қилинишича, долларнинг расмий курси 58,33 сўмга ошди ва 12 412,98 сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, Евро курси ҳам 2,12 сўмга кўтарилиб, 14 386,64 сўм этиб белгиланди. Россия рубли эса 0,35 сўмга юқорилаб, 154,28 сўмни ташкил этган.