Туркия транспорт вазири автомобилида тезликни меъёрдан оширгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Туркия ОАВ лари хабар берди.
Маълум қилинишича, вазир Абдулқодир Ўрол ўғли транспорт воситасини бошқараётганида тезликни белгиланган меъёрдан оширган. Ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, вазир ўз ихтиёри билан позицияга мурожаат қилиб, жарима тўлаганини айтди.
Ўролўғли Х ижтимоий тармоғида Анқара
Ниғде трассаси бўйлаб сафарининг видеосини эълон қилди, унда автомобиль тезлиги 225 км/соатга етгани кўринади. Қонун бўйича трассада белгиланган тезлик чеклови 140 км/соатни ташкил қилади.
Видеолавҳа оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги учун масъул бўлган амалдорнинг бундай хатти-ҳаракати кўплаб танқидларга сабаб бўлди.
Ўролўғлининг сўзларига кўра, у шахсан полицияга мурожаат қилиб, қоидабузарликни тан олган. Охир-оқибат 9267 лира (230 доллар) миқдорида жаримага тортилган.