АсосийМаданият

Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди

Россия томонида урушга ихтиёрий қўшилган фуқаро 4 йилга озодликни чеклаш жазоси олди.

'Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Шаҳрисабз туман судида 2024 йилда Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиб, Украинадаги жангларда иштирок этган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарилди.

Фуқаро 2024 йил 26 августдан бошлаб урушда қатнашган, икки марта оғир яраланган ва 2025 йил февраль ойида Ўзбекистонга қайтиб, ДХХъга мурожаат қилган.

Суд унга Жиноят кодексининг 154-моддаси асосида айб қўйиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Суд енгил жазо тайинлашда унинг пушаймонлиги, ногирон фарзанди борлиги ва оиласидаги ягона боқувчи экани каби ҳолатларни инобатга олди.

Унга Қашқадарё вилоятидан чиқмаслик, яшаш манзилини ўзгартирмаслик ва Россия ҳарбийларига алоқадор шахслар билан мулоқот қилмаслик каби чекловлар белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бурак Дениз қонида гиёҳванд моддалар аниқланди'ning rasmi

    Маданият 16.04.2026 12:56

    Бурак Дениз қонида гиёҳванд моддалар аниқланди

    Туркиялик машҳур актёр Бурак Дениздан олинган таҳлиллар натижасида унинг қони ва соч намуналарида тақиқланган моддалар борлиги маълум бўлди.

    'Жиззахда икки автомобиль тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Маданият 05.04.2026 11:07

    Жиззахда икки автомобиль тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

    Қурбонлар орасида Хитой фуқораси ҳам борлиги айтилмоқда.

    'Энди чиқиндихонадан чиқиндиларни ноқонуний олиб чиққанлар жаримага тортилади'ning rasmi

    Маданият 28.03.2026 03:48

    'Ҳанде Эрчелнинг иши нима бўлди?'ning rasmi

    Маданият 25.03.2026 20:07

    Ҳанде Эрчелнинг иши нима бўлди?

    Қидирувга берилган Ҳанде баёнот берди.

    'Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган'ning rasmi

    Маданият 23.02.2026 07:25

    Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган

    Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак ит боласининг қулоқларини узиб ташлагани акс этган видео тарқалган эди.

    'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

    Маданият 01.02.2026 08:22

    Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

    "Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.