АсосийЖамият

Туркияда 35 ёшли самарқандлик аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди

Эрнинг бу қилмишига рашк сабаб бўлгани айтилмоқда.

'Туркияда 35 ёшли самарқандлик аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

Бош консулхонанинг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 17 август куни Туркия Республикасининг Истанбул шаҳри, Умрание туманида Самарқанд вилоятидан келиб вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган, 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси Н.С. эри, Ўзбекистон фуқароси У.С. томонидан рашк оқибатида пичоқлаб ўлдирилган.

Истанбул полицияси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида гумондор 18 август куни эрталаб Умрание ҳудудида қўлга олинган.

Шунингдек, жиноятчини яширинишда ёрдамлашганликда гумон қилинаётган, асли Жиззаҳ вилоятидан бўлган Б.О. ҳам полиция томонидан ушланган.

Суриштирув ишлари якунига етгач, 19 август куни гумонланувчиларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Консулхонанинг қўшимча қилишича, марҳуманинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича зарур ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан ёрдам кўрсатилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг 5 та  ҳудудида чанг-тўзон кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:32

    'АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:42

    АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди

    Қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш келишуви якунланиши керак бўлган пайтда, Дональд Трамп Эрон билан сулҳни узайтиришга қарор қилди.

    'Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:30

    Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:58

    Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди

    У ҳужумлар оқибатида уйсиз қолган аҳолига тарқатилади.

    'Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:53

    Мирзиёев Остонага етиб борди

    Уни аэропортда расмийлар кутиб олди.

    'Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 11:39

    Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди

    Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.