АсосийЖамият

Тошкент вилояти судьясининг иши Судьялар одоб комиссиясида текширилади

Тошкент вилоятида судья дабдабали тўй қилгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади. Аммо судьянинг хатти-ҳаракатлари устидан текширув ўтказилиши белгиланди.

'Тошкент вилояти судьясининг иши Судьялар одоб комиссиясида текширилади'ning rasmi

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент вилоят судининг судьяси иштирокидаги дабдабали тўй ҳақидаги хабарлар бўйича хизмат текшируви ўтказилди. Текширув натижасида, тарқалган видеода акс этган тадбир судьянинг уйида эмас, балки унинг қариндошиникида бўлиб ўтгани аниқланди.

Шунингдек, видеода судьянинг вояга етмаган фарзанди деб кўрсатилган бола аслида судьяга тегишли эмаслиги аниқланиб, судья оила аъзолари билан кўп қаватли уйда истиқомат қилиши, энг кичик фарзанди эса 22 ёшда эканлиги айтиб ўтилди.

Текширув жараёнида судья хизматдан ташқари вақтда қариндошиникидаги тадбирда бўлганлиги тасдиқланди. Шу сабабли унинг хатти-ҳаракати Судьялар одоби кодекси талабларига зид ёки зид эмаслигини баҳолаш учун материаллар Судьялар одоб комиссиясига юборилди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ушбу масала бўйича якуний хулоса комиссия томонидан чиқарилишини маълум қилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Раметова, Озодбек Назарбеков, Мирзабек Холмедов, Тоҳир Саидов ва Жаҳонгир Позилжоновлар мукофотланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:41

    Саида Раметова, Озодбек Назарбеков, Мирзабек Холмедов, Тоҳир Саидов ва Жаҳонгир Позилжоновлар мукофотланди

    Президент Мустақиллик байрами муносабати билан бир қатор юртдошларимизни мукофотлади.

    'Андижонда хусусий корхонадан 3 млрд сўмлик солиқ қарзи ундирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:18

    Андижонда хусусий корхонадан 3 млрд сўмлик солиқ қарзи ундирилди

    МИБнинг маълум қилишича, қарздорлик тўлиқ нақд пул шаклида қопланган.

    'Андижонда 100 млнлик товарни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:14

    Андижонда 100 млнлик товарни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

    Volvo машинасига юкланган товарлар текширилганда ҳужжатларда кўрсатилмаган катта миқдордаги товар автотранспортга юклангани фош бўлди.

    'Туркияда 35 ёшли самарқандлик аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:15

    Туркияда 35 ёшли самарқандлик аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди

    Эрнинг бу қилмишига рашк сабаб бўлгани айтилмоқда.

    'Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид равишда ўтказгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:12

    Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид равишда ўтказгани аниқланди

    Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    'Тошкентда қушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:49

    Тошкентда қушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди

    Қорамол инспекторга тан жароҳати етказганлиги сабабли ходим шифохонага ётқизилган. Бошқаларга ҳам зарар етмаслиги учун буқа отиб ўлдирилган.