АсосийЖамият

Тошкентда қушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди

Қорамол инспекторга тан жароҳати етказганлиги сабабли ходим шифохонага ётқизилган. Бошқаларга ҳам зарар етмаслиги учун буқа отиб ўлдирилган.

'Тошкентда қушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида қушхонадан қочиб, одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, тунги соат тахминан 2:00 ларда Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига қушхонадан қочган қорамол одамларга ҳужум қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга асосан ИИО ходимлари ҳодиса жойига етиб борган.

Ходимнинг таъкидлашича, буқа фуқароларга қараб югургани сабабли хизмат автомобилида йўлни ёпишга мажбур бўлган. Аммо қорамол инспекторни ҳам сузган ва у тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Шундан сўнг, буқа Бектўпи кўчасида бошқа фуқароларга шикаст етказмаслиги учун отиб ўлдирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қатор Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:43

    Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 15:01

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди

    Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда.

    'Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 14:14

    Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт, Ўммон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари билан Яқин шарқда юзага келган вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 13:42

    Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади

    Хусусан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент-Жидда рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.

    'Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият 01.03.2026 11:17

    Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди

    2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, наркотикларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 22 та уюшган гуруҳ фаолияти тўхтатилди.